«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа «Реал»га ўтиши мумкин

Tribuna.uz хабарига кўра, қироллик клуби ушбу бельгиялик дарвозабонни «Рома» дарвозабони Алиссонга муқобил вариант сифатида кўрмоқда.

Римликлар бразилиялик дарвозабонини 80 млн евродан камига сотмоқчи эмас, «Реал» эса 50 млн евродан кўп таклиф қилмаяпти.

Куртуанинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган, футболчи шартномани узайтиришга шошилмаяпти.

«Реал»да Куртуани бир йилдан кейин текинга қўлга киритиш имкони ҳам мавжуд.

20.06.2018, 15:24:22 53 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш