Дзюба Мисрга қарши ўйинда рекорд ўрнатди

Россия терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Мисрга қарши кечган учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги учинчи голни россияликлар сафида «Зенит» ҳужумчиси Артем Дзюба урди.

Ушбу голдан ташқари бу футболчи ўйин давомида энг кўп яккакурашларга киришган футболчи бўлди.

Instat маълумотига кўра, Дзюба африкаликларга қарши ўйинда 55 марта яккакурашга киришган. Бу эса ЖЧ-2018 турнирининг энг яхши натижаси ҳисобланади, бу борада иккинчи кўрсаткич Колумбия ҳужумчиси Радамель Фалькао томонидан қайд этилган (32).

Дзюба 55 яккакурашдан 23тасида устун келган. Бу ҳам турнир рекорди саналади. Бу борадаги иккинчи кўрсаткич Уругвай ҳимоячиси Диего Годинга тегишли (19).

Манба: tribuna.uz

20.06.2018, 15:23:11 103 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш