"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшер жамоани тарк этиши ҳақида маълум қилди

Футболчи ҳамда клуб ўртасидаги шартнома июнь охирида ўз ниҳоясига етади. 

"Июнь охирида шартномам тугагач, "Арсенал"ни тарк этишимни тасдиқлашим мумкин. Клуб вакиллари, шунингдек, бош мураббий Унаи Эмери билан ўтказилган кўплаб мунозаралардан сўнг, менда бошқа танлов йўқ эканини ҳис қилдим", – дея ёзган футбол ўз Instagram-саҳифасида. 

26 ёшли футболчи "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2008 йилда дебют қилган.

Манба: tribuna.uz

20.06.2018, 07:48:56 180 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш