ЖЧ-2018: Польшанинг хатолари ўзига қимматга тушди

ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 1-турнинг сўнгги ўйинида Сенегал терма жамоаси Польша билан тўқнаш келди. Ўйинда Африка вакиллари 2:1 ҳисобида устунликка эришди.

Учрашувда ҳисобни польшаликлар ўз дарвозасига тўп киритиб ҳисобни очишди. Автогол муаллифи Чонек. Бутун ўйин давомида Польша терма жамоаси катта устунликка эга бўлган бўлсада давроза томон йўл топа олмади. Биринчи бўлим шу тариқа якун топди.

Иккинчи бўлимда ҳам польшаликлар катта куч билан олдинга боришди, бироқ дарвозабон ва ҳимоячининг қўпол хатосидан сўнг Ньянг ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Қолган вақт давомида Польша футболчилари ҳисобни қисқартиришга эришди, Криховяк 86-дақиқада стандарт вазиятдан сўнг боши билан тўп киритди.

ЖЧ-2018 H гуруҳи.

Польша – Сенегал 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 37, автогол Чонек, 0:2 – 60 Ньянг, 1:2 – 86 Крыховяк.

Польша – Шченсны, Чонек, Паздан, Пишчек (Берешиньски, 83), Рыбус, Блашчиковски (Беднарек, 46), Зелиньски, Крыховяк, Гросицки, Милик (Ковнацки, 73), Левандовски.

Сенегал – Ндиай, Сане, Сабали, Ваге, Кулибали, Гуйе, Ндиайе (Куяте, 87), Сарр, Мане, Ньянг (Конате, 75), Диуф (Ндойе, 62).

Огоҳлантиришлар: Крыховяк (12), Сане (49), Гуйе (72).

 

 

 

19.06.2018, 22:05:34 60 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш