Ўзил ва Гюндўғандан Германия терма жамоасини тарк этиш талаб қилинди

«Германия учун Альтернатива» партияси вакили Йерн Кениг баёнотига кўра, келиб чиқиши туркиялик бўлган футболчилар Месут Ўзил ва Илкай Гюндўған Германия терма жамоасини тарк этиши шарт.

«Ўзил ва Гюндўған сабабли, Германия термасининг жамоавий руҳи баланд эмас. Ким ишга виждонан ёндашмаса, бошқалар учун ўрнак бўлолмайди.

Лёв киндикни кесиб, ҳар иккаласини уйига жўнатиб юбориши керак. Ўз ватани билан фахрланадиган футболчиларимиз кўп. Ўзил ва Гундўған Туркия президенти Эрдўғанни эмас, балки немис ватанини кўпроқ ҳурмат қиладиганларга ўз ўрнини бўшатиши шарт» - деди Кениг.

Аввалроқ, Месут Ўзил ва Илкай Гюндўғаннинг Буюк Британияга расмий ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Эрдўған билан учрашгани Германияда қаттиқ танқид қилинган, терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларида эса ҳар иккаласи ҳам ҳуштакбозликка учраган эди.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичини Мексикага (0:1) қарши ўйиндаги мағлубият билан бошлади.

Манба: tribuna.uz

19.06.2018, 21:07:32 253 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш