«Челси» Антонио Конте билан хайрлашади

Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти Антонио Конте ва унинг ёрдамчилари билан хайрлашиб, уларга тўланиши керак бўлган товон пулини ҳам келишиб олди.

«Стэмфорд Бридж»да ўтган икки йил давомида италиялик мутахассис Премьер-Лига ва Англия кубогини қўлга киритди, бироқ раҳбарият ва алоҳида футболчилар билан алоқаси ёмонлашди.

Лекин Конте ўз истаги билан лавозимни тарк этишни истамади ва ишлашда давом этишини таъкидлаб келди. Ушбу ҳолатда лондонликлар мураббий ва унинг ёрдамчиларига 9,5 миллион фунт миқдоридаги товон пулини тўлашга рози бўлиб шартномани муддатидан аввал бекор қилди. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.

«Челси» клуби ушбу ҳафта охирида янги бош мураббий борасида бир қарорга келишини кутмоқда. Улар Маурицио Саррини таклиф этиш истагидан қайтишгани йўқ, унинг ёрдамчиси сифатида эса Жанфранко Дзола бўлиши мумкин.

19.06.2018, 19:46:07 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш