Расмий хабар! Равшан Эрматов иккинчи турнинг марказий учрашуви бошқаради

Жаҳон чемпионати иккинчи тур марказий ўйнига ҳакамлар тйинланди. Мазкур Аргентина - Хорватия ўйнини ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

Шундай қилиб, Эрматов Жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилайди. Бугунга қадар Эрматов ЖЧ финал босқичларида 9та ўйинда бош ҳакам бўлганди.

Аргентина - Хорватия
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Норберт Хауата (Таити)

19.06.2018, 19:45:04 225 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш