Лопетеги Себальос келажаги бўйича бир қарорга келди

«Реал» клубининг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги яримҳимоячи Дани Себальос келажаги бўйича бир қарорга келди.

Испания матбуоти хабарига кўра, мутахассис 21 ёшли футболчи билан хайрлашмайди ва унга янги мавсумда ҳам имконият беради. Агар яхши таклиф олинса, Себальоснинг трансфер масаласи кўриб чиқилиши ҳам мумкин. 

Ўтган мавсумда Себальос «Реал»нинг асосий таркибида ўрнашиб қололмади. У 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Манба: tribuna.uz

19.06.2018, 13:35:55 199 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш