«Челси» ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головинни сотиб олишга ҳаракат бошлади

Tribuna.uz хабарига кўра, «Челси» Маурисио Сарри билан келишувга эришса, Головинни сотиб олади. Италиялик мураббий анча вақтдан буён ушбу россиялик футболчига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. У агар Лондон клубида иш бошласа, янги жамоасини айнан Головин билан кучайтирмоқчи.

Ушбу 22 ёшли россиялик хавбекка «Ювентус» ва «Монако» клублари ҳам жиддий қизиқишмоқда.

Бундан аввалроқ туринликлар клуби ЦСКАга ушбу футболчи учун 17 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф этганди, аммо «армиячилар» раҳбарияти ушбу етакчисини 25 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Айни вақтда Россия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Александр Головин якунланган мавсумда ЦСКА сафида барча турнирлар доирасида 43 учрашувда майдонга тушган ва 7 гол уриб, 7 голга узатма берган.

19.06.2018, 13:34:08 120 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш