«Манчестер Юнайтед» жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа клуби билан янги шартнома имзолайди

Tribuna.uz хабарига кўра томонлар 5 йиллик шартнома хусусида келишиб олишган. Янги шартномага кўра ушбу 27 ёшли футболчи йилига 21 миллион евро миқдорида маош олади.

Шу тариқа, Де Хеа жаҳоннинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айланади. Айни вақтда бу мақом «Бавария» дарвозабони Мануэль Нойерга тегишли (йилига 15 миллионов евро атрофида).

Де Хеа «МЮ» сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Якунланган мавсумда у клубининг барча турнирлар доирасидаги 45 ўйинида иштирок этди ва 22 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлади.

19.06.2018, 13:32:50 122 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш