Неймар Швейцарияга қарши ўйиндан кейин умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмади

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Швейцарияга қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувдан кейинги умумий гуруҳ машғулотларини ўтказиб юборди. Tribuna.uz хабарига кўра, «ПСЖ» футболчиси швейцарияликларга қарши ўйинда олинган кичик жароҳат туфайли 18 июнь кунги мушғулотларда қатнаша олмаган.

Неймар Тьяго Силва ва Паулиньо биргаликда меҳмонхонада қолган, Бразилия термасининг қолган 20 футболчиси бу вақтда майдонда эди.

Швейцарияга қарши ўйинда Неймарга қарши 10 марта қоида бузилганди. Ушбу футболчи якунланган мавсумнинг охирги қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди.

ЖЧ-2018 доирасидаги кейинги ўйинни Бразилия 22 июнь куни Коста-Рикага қарши ўтказади.

19.06.2018, 13:23:20 101 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш