Мадейра аҳолиси Роналдунинг беўхшов бюстини қайтаришни талаб қилмоқда

Португалиянинг Мадейра ороли аҳолиси ҳужумчи Криштиану Роналду шарафига маҳаллий аэропортда ўрнатилган беўхшов бюстни қайтариш ҳақидаги петиция - талабномани ёзишди.

2017 йилда Эмануэль Сантуш томонидан ясалган ҳайкал Роналдуга ўхшамаслиги сабабли, ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳслар ва ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлган эди.

Бугун эса ҳайкалнинг янги, қайта ишланган версияси аэропортга ўрнатилди, аммо у аҳолига ёқмади. Уларнинг фикрига кўра, эски, беўхшов бюст сайёҳларнинг эътиборини кўпроқ жалб қилар эди.

Манба: tribuna.uz

18.06.2018, 23:40:18 208 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш