Игорь Шквирин мураббийликка қайтди

Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этаётган Термизнинг «Сурхон» клуби бош мураббийи Дилшод Нуралиев истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда tribuna.uz хабар бермоқда.

Унинг ўрнини «Олмалиқ» ва «Сўғдиёна» клубларининг собиқ устози Игорь Шквирин эгаллади. 

Дилшод Нуралиев эса Ўзбекистон U17 ўсмирлар терма жамоасида иш бошлаши кутилмоқда.

Айни пайтда «Сурхон» Про-лига 15-туридан сўнг, «А» гуруҳида 26 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

18.06.2018, 23:38:55 198 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш