ЖЧ-2018: Швеция Жанубий Кореяни мағлуб этди

ЖЧ-2018 мусобақаси "F" гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Швеция ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. «Нижний Новгород» стадионида бўлиб ўтган ўйинда швецияликларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди ва иккала жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ томошабинлар танаффусгача гол кўрмадилар.

Учрашувнинг 65–дақиқасида кореялик ҳимоячи ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади, дастлаб ҳакам бунга эътибор қаратмаган бўлсада, VAR тизимидан фойдаланиб пенальти бегилади. 11 метрлик жарима зарбасини Гранквист аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Европа вакиллари муҳим ғалабани қўлга киритдилар.

Гуруҳнинг бошқа ўйинида Мексика термаси Германияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

ЖЧ-2018
"F" гуруҳи

Швеция – Жанубий Корея 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 65, пенальти Гранквист.

Швеция – Ольсен, Янссон, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон, Экдаль (Хильемарк, 71), Ларссон (Свенссон, 81), Форсберг, Берг, Тойвонен (Телин, 77).

Жанубий Корея – Чо Ҳён У, Ким Ён Квон, Пак Чу Ҳо, Ли Ён, Чан Ҳён Су, Ки Сон Ён, Ку Жа Чҳол, Ли Жэ Сон, Ҳван Ҳи Чан, Сон Ҳин Мин, Ким Шин Ук.

Огоҳлантиришлар: Ким Шин Ук (12), Ҳван Ҳи Чҳан (55), Классон (61).

 

 

 

18.06.2018, 19:03:10 191 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш