ЖЧ-2018, бешинчи кун. Бугун Англия ва Бельгия старт олади

Бугун, 18 июнь куни 2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида 1-тур ўйинлари давом эттирилади. Бугун мухлислар яна 3та ўйинга гувоҳ бўлишади.

Куннинг дастлабки ўйини «F» гуруҳининг яна икки вакили — Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да «Нижний Новгород» стадионида бошланади (Матч ТВ).

17 июнь куни ўтказилган «F» гуруҳи жамоалари Германия ва Мексика термалари учрашуви америкаликлар ғалабаси билан тугаганди ва бугунги учрашувдан кейин гуруҳдаги вазиятга ойдинлик киритилади.

Бугун «G» гуруҳида ҳам 1-тур учрашувлари ўтказилади— дастлаб Бельгия термаси Панамага қарши майдонга чиқади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да Сочидаги «Фишт» стадионида бошланади (Матч ТВ).

Гуруҳнинг иккинчи ўйини эса Англия ва Тунис ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да, «Волгорад Арена» стадионида бошланиши белгиланган (Первый).

Манба: tribuna.uz

18.06.2018, 11:57:08 118 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш