Марадона Аргентинанинг Исландияга қарши ўйинини шармандалик деб атади

Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона мамлакат миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Исландияга қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган биринчи учрашуви борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Агар у шундай давом этса, Аргентинага қайта олмайди. Унда ўйин учун режа бўлмаган, бу жуда даҳшат. Исландия терма жамоасининг барча футболчилари бўйни 190 сантиметрдан юқори, шуни била туриб бизникилар юқоридан ўйнашга ҳаракат қилишди. Биз бирон марта ҳам қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига кириб бормадик. Бу ўйин режаси эмасди, бу шармандалик эди!

Мен футболчиларни айбламайман. Мен мураббийни жамоани турнирга тайёрлай олмагани учун айлайман. Бу гапларни айтиш вақти келди. Ўзинг билан 25 мураббий олишинг мумкин, аммо бунинг эвазига ишлаш ҳам керак. Биз Исландия Аргентинадан кўра кўпроқ меҳнат қилганини кўрдик, бу мени қаттиқ ранжитди», – дея Марадонанинг сўзларини келтирган El Comercio.

Исландияга қарши ўйинда Серхио Агуэро биринчи бўлим бошида ҳисобни очган, кўп вақт ўтмай исландлар ҳужумчиси Альфред Финнбогасон ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи бўлимда аргентиналиклар терма жамоаси сардори Лионель Месси пенальтини аниқ ижро эта олмади ва жамоаси очко йўқотишига сабабчи бўлди.

Манба: tribuna.uz

18.06.2018, 11:51:43 216 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш