«Ливерпуль» қандай қилиб Фабиньо учун курашда бошқаларни ортда қолдирди?

«Қизиллар» Фабиньонинг трансфери борасида «Монако» билан тинчгина йўлни танлагани аниқ. Сабаби ярим ҳимоячига бир қатор клублар жиддий қизиқиш билдираётган бир вақтда «Ливерпуль» уни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Кўп жиҳатдан бу «эскича» услубдаги классик трансфер бўлди. «Мерсисайдликлар» душанба оқшомида бразилиялик футболчи трансфери борасида оммага етказди ва кўпчиликни ҳайрон қолдиргани аниқ. Албатта француз ва инглиз ОАВ лари ўша куни бу ҳақида бонг уришди аммо воқеалар ривожининг бундай тез кўриниш олиши эътиборга молик.

Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубиятдан 48 соат ўтмай «қизиллар» ёзги трансфердаги илк ҳаридини амалга оширди. 1-июлдан келиб қўшиладиган икки ярим ҳимоячи учун 90 миллион фунт тўланади.

Барча клубнинг «Лион» етакчиси Набиль Фекирга бўлган қизиқишини билишади. Бу жиддий кучайиш бўлди. Бироқ ҳеч қандай трансфер «Реал»дан учралган мағлубиятни унуттира олмайди, бироқ футбол тезлик билан олға силжийверади. Мухлислар ўз жамоасининг янги мавсумга ҳам олий мақсадларни қўйганини ҳис қилишди.

Ушбу трансфер «Ливерпуль» учун кутилмаган омад бўлди. Фабиньо 1 Лига чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигасида ҳам анча тажрибаси бор. Боз устига, у бир қанча позицияларда ўйнай олади ва ёши ҳам 25 эканлигини эсласак, клуб кўп нарса ютди.

Бразилиялик футболчининг ҳаридорлари ҳам кўп эди. «ПСЖ» уни ўтган ёздаёқ сотиб олиши мумкин эди. Аммо унинг ўрнига собиқ жамоадоши Килиан Мбаппени олиб кетди. «Атлетико Мадрид» ҳам уни зимдан кузатиб юрган эди. «Арсенал» бу пойгада иштирок этишда қийналишини тушуниб етгач, узоқ вақт «Манчестер Юнайтед» унга «оғиз солди.»

Якунда футболчи «Ливерпуль»га ўтишни маъқул топди. Беш йиллик шартнома имзоланди ва унинг трансфери 45 миллион еврога (5 миллион қўшимча бонус) баҳоланди.

Клопп олтита муҳим финални ютқазганлиги учун омадсиз мураббийдек кўринади, бироқ истеъдодли футболчиларни жалб қилиш бўйиа олий тоифадаги мураббий саналади.

Наби Кейтада ҳам ўтган ёзги трансфер вақтида бир қатор таклифларга эга эди, лекин у ҳам «Энфильд»ни танлади. Виргиль Ван Дейкни Премьер Лиганинг топ клублари қизиқиш билдираётган бир онда Клопп қўл остида ишлашни маъқул топди. Окслейд-Чемберлейн шимолга кўчишдан олдин «Челси» таклифини рад қилганди. «Ливерпуль» Фекир ҳам шу йўлни танлашига умид қилмоқда. Бунда уларнинг йўлига яна «Челси» тўғаноқ бўлиши мумкин.

Бунда яна бир эътиборга молик жиҳат – Фабиньонинг агенти. Жорже Мендеш футбол оламининг энг кучли фигураларидан бири. Унинг мижозлари орасида Криштиану Роналду, Хамес Родригес, Диего Коста, Жозе Моуриньо ва бошқа кўплаб таниқли шахслар бор.

Унинг Гестифуте компанияси сўнгги 10 йилда Европанинг бир қатор юқори профилли трансферларига бош-қош бўлган.

Мендеш «Ливерпуль» билан келишувни амалга ошириш учун шахсан Фабиньонинг ўзи билан келди. Ушбу трансфер «қизиллар» футболчиларни жалб қилишда Европанинг топ клубларидан илгарилаб кетганини кўрсатадими?

Албатта, клубнинг спорт ишлари бўйича директори Майкл Эдуордс ва трансферлар билан шуғулланадиган жамоа қитъа бўйлаб янги йўналишларни кашф қилмоқда. Клуб 2010-йилда Фенwай Спортс Гроуп қўлига ўтганидан бери йирик ўзгаришлар бўлмоқда. Энг муҳими 2015-йилда клуб бошқарувига Юрген Клоппнинг келиши бўлганди.

Душанба куни Клоппнинг Фабиньонинг шахсияти ва унинг оиласи ҳақида гапиргани аҳамиятга молик. Ушбу трансфер қандай қилиб узоқ вақт давомида ёпиқлигича қолганида бўлмоқда. Аён бўлмоқдаки, «қизиллар» ўтган йили «Монако» футболчилари – Бенжамин Менди ва Тома Лемарларни қўшиб олмоқчи бўлганида, Фабиньони ҳам кўздан қочирмаган. Гарчи якунда уччаласидан ҳам айрилган инглиз клуби бу сафар улар билан қайта алоқага чиққан.

Клопп ўз таркибига кўп қиррали, ҳимоявий кучли футболчини олиб келди. Бироқ унгача клуб Жоржиньони олиб келмоқчи эди. «Наполи» етакчиси «Манчестер Сити»ни танлаши аниқ бўлгач танлов «Монако» вакилига қаратилган. «Ливерпуль» буни шов-шувсиз амалга оширишни истаган.

Ўтган ёзда Ван Дейкнинг «Энфильд»га қандай келганини кўпчилик унутгани йўқ. У бундай босимни кўриб анча пайт ўзига келолмай юрди.

Клопп шанба куни мағлубиятга учраган бўлса, душанба куни ғалаба қозонди. Клуб мухлислари ҳали бундан кўпи содир бўлишига ишончлари ортиб бормоқда.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

«Мерсисайдликлар», Лион, Набиль Фекир

13.06.2018, 11:14:09 1921 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш