Мата: «Ҳеч ким мағлуб бўлишни истамайди, аммо эртами кеч бу бўлиши керак эди»

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Мата АПЛнинг 9-тури доирасида "Хаддерсфилд"дан учралган мағлубиятни таҳлил қилди.

"Ўтган ҳафта якунида биз энг ёмон ўйинимизни ўтказдик ва мағлуб бўлдик. Ютқазиш ҳеч кимга ёқмайди, аммо бу эртами кеч бўлиши керак эди. Энди хатолар устида ишлайдиган вақт келди. Бирдамликни сақлаб, олдинга интилиш лозим.

Шанба куни "Хаддерсфилд" биздан яхши ўйнади ва уч очко олди. Уларни табриклайман. Олдимизда АПЛдан ташқари бир неча йўллик катта мавсум бор", - дейди Мата.

24.10.2017, 09:19:29 428 0

Fikringizni bildirishingiz uchun saytdan ro'yhatdan o'tigan yoki profilga kirgan bo'lishigiz kerak
×Yopish